Аллоҳнинг тоати йўлига молини сарфлайдиган киши мисоли
Аллоҳнинг тоати йўлига молини сарфлайдиган киши Қуръонда бундай тасвирланади: “Аллоҳ йўлида молларини эҳсон қилувчилар (савобининг) мисоли гўё бир донга ўхшайдики, у ҳар бир бошоғида юзтадан дони бўлган еттита бошоқни ундириб чиқаради. Аллоҳ хоҳлаган кишиларга (савобини) янада кўпайтириб беради. Аллоҳ (карами) кенг ва билимдон Зотдир” (Бақара, 261). Худди шу каби Аллоҳ учун ўз молини садақа қиладиган кишига ҳам булар тааллуқлидир. Аллоҳ кимга хоҳласа кўпайтириб беради. Яъни, унга савобини охиратда бирдан етти юзгача ёки миллионгача ёки Аллоҳ ўзи хоҳлаганича чексиз ошириб беради, Аллоҳ карамлидир. Мана шу зиёдаликлар билан сахийдир. Садақага бериладиган зиёдаликлар қандай ният билан қилинганига кўра бўлади.